Олтинкўллик сайловчи нима учун депутатдан мамнун?

11.11.2021, 10:50

Олтинкўллик сайловчи нима учун депутатдан мамнун?

Салимжон Топволдиев Олтинкўл тумани, “Катта Оқтепа” маҳалласида истиқомат қилади. Имконияти чеклангани қарамай, оила тебратишга қўлидан келганича ҳаракат қилади. Оёқларидаги ҳаракатсизликдан азият чекса-да, нолишни хушламайди. Ҳалол қўл меҳнатидан топгани рўзғор тебратишга етяпти холос.

Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Улуғбек Қосимовнинг мазкур ҳудуддаги ўрганишлари асносида сайловчининг яшаш шароити, муаммолари юзага чиқди. Агар фуқарога ногиронлик аравачаси олинса, унинг даромад топиш, маҳаллага бировнинг суянчиғисиз чиқиш имкониятлари кенгаяркан.

Депутат томонидан дастлаб маҳалладаги эҳтиёжманд оилалар қатори С.Топволдиев хонадонига ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Сўнгра тез кунда сайловчига ногиронлик аравачаси ҳам ҳадя қилинди.

Қимматой Ашқулова,

O’zLiDeP Олтинкўл туман Кенгаши ижрочи котиби

  • Кўрилди
    292
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+