Қарши шаҳридаги Қўнғиртов массивида 47 гектарлик боғ барпо этилади

11.11.2021, 15:54

Қарши шаҳридаги Қўнғиртов массивида 47 гектарлик боғ барпо этилади

Президентимиз ташаббуси билан мамлакатда амалга оширилаётган  “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида Қўнғироғ массивидаги чиқиндилар "полигони"да кўнгилли аҳоли вакиллари иштирокида экологик ҳашар ўтказилди. Унда депутатлар, валантёрлар, ёшлар, кўнгиллилар, Қарши шаҳар “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси ва шаҳар ободонлаштириш бошқармаси вакиллари иштирок этишди.

-Бу акцияни ўтказишдан кўзланган мақсад “Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида мазкур ҳудудда 47 гектарлик боғ барпо қилишга қаратилгандир,- дейди O’zLiDeP Қарши шаҳар Кенгаши депутати Арзиқул Шеров. - Қўнғиртоғ массивининг 14 гектарига повлония кўчатлари,  йўл четларига жийда наъматак ва ва бошқа дарахт кўчатларини экиш кўзда тутилган. Бу хайрли ишларни амалга оширишда биз депутатлар ҳам фаоллик кўрсатамиз.

Чиқиндилар “полигони” вазифасини ўтаган Қўнғироғ массивига эрта-индин ниҳоллар экилиб, кўркам боғ барпо этилади. Баҳор келиши билан бу ниҳоллар куртак ёзиб, кўкка бўй чўзади, яшил маконга айланади. Бинобарин, шу йил куз-қиш ойларида Қарши шаҳрида 274 минг туп дарахт кўчатлари ўтқазиш кўзда тутилган ва айни пайтда бу ишлар қизғин давом эттирилмоқда.

   O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    558
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+