Оҳангаронлик партия фаоллари 100 туп манзарали ҳамда мевали дарахт кўчатлари ўтқазди

11.11.2021, 16:18

Оҳангаронлик партия фаоллари 100 туп манзарали ҳамда мевали дарахт кўчатлари ўтқазди

Давлатимиз раҳбари томонидан бугунги ва келгусидаги экологик вазиятни инобатга олиб, дарахт экишни давлат сиёсати даражасига кўтарилиши бежиз эмас. Йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга ошиши билан шаҳарлардаги яшил майдонлар ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ортади. Натижа эса маълум. Атроф-муҳит ва экотизим яхшиланади. 

Ушбу савобли ишда O’zLiDeP ҳам четда қолмади. Аксинча, партия негизидаги барча ташкилотлар ходимлари, фаоллар кўчат экиб, юрт ободончилигига ҳисса қўшишдай эзгу мақсад йўлида янада жипслашишди.

Шавкат Мирзиёевнинг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, мамлакатда кўчат экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилиш борасидаги ташаббусини O’zLiDeP Оҳангарон туман Кенгаши, маҳаллий Кенгашдаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам якдиллик билан қўллаб-қувватлашмоқда.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири Бахтиёр Руҳиддинов, партия Тошкент вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерликни қўллаб-қувватлаш бўлими мудири Умидали Хайдаров, Халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгашидаги партия депутатлари, Давлат хизматлари маркази раҳбари Шахло Кўчимова, фермер Икром Файзиев, Бош вазир қабулхонаси мудири Жасур Юлдошев сингари фаоллар томонидан Оҳангарон туман “Ёнариқ” МФЙ Файз кўчаси ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўли ёқаси ва Давлат хизматлари маркази биноси ҳовлисига жами 100 туп манзарали ҳамда мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Тадбир сўнггида маҳаллий Кенгашдаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари келгусида ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд аҳоли хонадонлари, автомобиль йўллари ёқаси, корхона ва ташкилотлар ҳовлиси, мактаб ва боғчалар атрофларида яшил майдонлар барпо этишни ўз олдиларига вазифа сифатида белгилаб олишди.

Шунингдек, туманда кўчатчиликни ривожлантиришда иқлим шароитига мос, кам сув талаб қиладиган дарахт навларини кўпайтириш масалалари юзасидан амалга ошириладиган ишларни режалаштириб, уларнинг ечими борасида ҳам келишиб олинди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    908
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+