Қашқадарёда O’zLiDeP депутатлари ва партия фаоллари кўчат экишда намуна кўрсатишмоқда

12.11.2021, 16:34

Қашқадарёда O’zLiDeP депутатлари ва партия фаоллари  кўчат экишда намуна кўрсатишмоқда

Партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари, вилоят ва туман Кенгашлари депутатлари ва фаол фуқаролар томонидан Қарши шаҳридаги Алишер Навоий кўчасида “Яшил макон” умуммилий лойиҳа доираси асосида кўчат экиш тадбирларида намуна кўрсатишмоқда.

-Жорий йилда Қашқадарё вилоятида 16 млн донадан зиёд мевали ванзаралар дарахт кўчатлари экиш кўзда тутилган,- дейди партиянинг вилоят Кенгаши раиси биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари Арзиқул Шеров. – Энг қувонарлиси, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган “Яшил ҳудуд” умуммилий лойиҳасини депутатларимиз мамнуният билан қўллаб-қувватлаб, ўзлари бу хайрли ишнинг бошида туришибди.

Кўчат экиб, боғ яратишдек эзгу ва хайрли иш воҳанинг барча туманларида қизғин давом эттирилмоқда ва жойлардаги маҳаллий Кенгаш депутатлар ҳамда партия фаоллари аҳолини хайрли ташаббусга қўшилишга  даъват этишмоқда.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    706
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+