“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида O’zLiDeP депутатлари ҳам фаол иштирок этмоқда

12.11.2021, 16:35

“Яшил макон” умуммиллий  лойиҳасида  O’zLiDeP депутатлари ҳам фаол иштирок этмоқда

Юртбошимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилиниб, 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинган эди.  Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда бошланган ва айни кунларда қизғин тусга кирган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши  туман ва  шаҳар Кенгашлари, депутатлар ва  партия фаоллари ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Ушбу хайрли ташаббус  доирасида ҳудудлар турли чиқиндилардан тозаланиб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказилаяпти.

Ушбу ҳайрли ишларда Халқ депутатлари Тахтакўпир, Тахиятош, Муйноқ туман  Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам фаоллик кўрсатмоқдалар.  Мазкур лойиҳа доирасида дарахт экиш акцияси шаҳримиз экологиясини тозалаш билан бирга атроф-муҳитни соғломлаштиришга хизмат қилади.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон  Республикаси  

Кенгаши  матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1116
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+