Танқид келажак меваси, агар у тўғри, холис ва асосли бўлса!

12.11.2021, 17:31

Танқид келажак меваси, агар у тўғри, холис ва асосли бўлса!

Кўпчиликка яхши маълум, Марказий банк томонидан аҳолининг турли гуруҳлари истеъмол кайфиятини ўрганиш бўйича навбатдаги сўровлар ўтказилди.

Иштирокчиларнинг қарийб 70 фоизи даромадларининг асосий манбаи ойлик иш ҳақи, 15 фоизга яқини эса тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадларга тўғри келишини таъкидлашган. Хориждан пул ўтказмаларни қайд этган респондентлар улуши эса 3,4 фоизга тенг эканлиги аён бўлди.

Бу рақамлар, шунчаки тахмин ёки осмондан олингани йўқ. Аҳоли ўртасида ўтказилган сўров ва чуқур таҳлиллар натижасида, холис ишлаб чиқилган. Лекин, ижтимоий тармоқларда тирноқ остидан кир қидириб, ушбу маълумотларни нотўғри талқин қилаётганлар ҳам йўқ эмас. Бу табиий ҳол. Бироқ танқидий руҳда тарқатилаётган ҳар қандай ахборот асосли ва тўғри бўлиши лозим.

Кимдир бу маълумотларнинг ишончлигига шубҳа билан қараётган бўлса, бошқаси аҳолининг кўпчилиги хорижда ишлаётгани ҳақида иддао қилмоқда.

Албатта танқид келажак меваси, агар у тўғри, холис ва асосли бўлса. Лекин бу каби иддаоларнинг таги пуч, умумий гапдан бошқа нарса эмас. Нега?

Чунки, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, ишсизлар, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар, меҳнат бозорига илк бор кириб келаётган битирувчилар бандлигини таъминлаш бўйича янги таъсирчан механизмларни жорий этиш, эҳтиёжманд аҳолини меҳнат фаолиятига жалб қилишда қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, янги иш ўринларини ташкил этган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада рағбатлантириш борасида жуда катта ишлар қилинди.

Хусусан, “2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури тўғрисида” Президент қарорига биноан тизимли вазифалар белгиланди ва ўтган салкам бир йил ичида минглаб иш ўринлари яратилди. .

Умуман олганда мамлакатимиз меҳнат бозорида фаол ҳамда аниқ мақсадга қаратилган шу каби чора-тадбирлар доимий тус олган. Буни кўриб кўрмасликка олаётганларни эса нима деб номлашни барчамиз яхши биламиз.  

 Сардор Сувонқулов,

O'zLiDeP Яшнобод туман Кенгаши депутати

  • Кўрилди
    614
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+