Амалиётда бир-бирини зидловчи қонун ҳужжатлар юзага келишининг олди олинади

13.11.2021, 17:53

Амалиётда бир-бирини зидловчи қонун ҳужжатлар юзага келишининг олди олинади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва даромадларини оширишга қаратилган — “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг 378-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан олий ва профессионал таълим муассаларида ўқиш учун тижорат банкларидан олинган таълим кредитларини қоплашга йўналтирилган жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларига солиқ имтиёзлари қўлланилади.

Эътиборлиси, ёш оила томонидан олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни эр-хотин ёки улардан бирининг ёши белгиланган ёшдан ошгунига қадар ҳар бир солиқ даври давомида тегишли миқдорда қоплашга йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилиниши белгиланмоқда.

Депутатларнинг айтишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши амалиётда бир-бирини зидловчи қонун ҳужжатлар юзага келишининг олдини олишга, аҳолини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва даромадларини оширишга хизмат қилади.

Йиғилишда жамиятимиз ҳаётининг турли соҳаларидаги ҳуқуқий негизини янада такомиллаштиришга қаратилган қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилиниб, кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

  • Кўрилди
    661
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+