“Халқаро талабалар куни" муносабати билан талаба-ёшлар эътироф этилди

17.11.2021, 16:03

“Халқаро талабалар куни

O'zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши томонидан 17 ноябр - "Халқаро талабалар куни" муносабати билан "Мен бахтли талабаман" шиори остида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши вакиллари, депутатлар ва партиянинг фаол ёшлари иштирок этди. Давра суҳбатида сўз олган партия вакиллари бугунги ёшларга оид давлат сиёсати, ёшларга берилаётган имтиёз ва имкониятлар ва бошқа мавзуларда қизиқарли маълумотларни бериб ўтди.

Тадбир савол жавобларга бой тарзда ўтди. Тадбирда партия томонидан ўтказиб келинаётган барча тадбирларда фаол иштирок этиб келаётган ёшлар партиянинг эсталик совғалари билан тақдирландилар.

  • Кўрилди
    700
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+