Ғалланинг керакли ҳажмидан ташқари давлат харидларидан тўлиқ воз кечилади

17.11.2021, 16:24

Ғалланинг керакли ҳажмидан ташқари давлат харидларидан тўлиқ воз кечилади

Ғаллани бежизга ризқ-рўзимиз демаймиз. Чунки нон дастурхонимиз кўрки, файзи ҳисобланади. Нонсиз бирорта таомни танаввул қила олмаймиз. Шунинг учун ҳам фаровонлигимиз асосини дон ташкил этади. Дони мўл элда қут-барака ва файз-тароват бўлади.

Президентимизнинг “Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида”ги қарорининг эълон қилиниши мамлакатимизда келгусида ғалла мустақиллигига эришиш, озиқ-овқат тармоғининг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиздир.

Қарорда ички бозорни ғалла дони билан кафолатли таъминлаш мақсадида 2022 йилдан бошлаб республика ҳудудида экишга тавсия этилган буғдой навларини хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ер-сув шароитларидан келиб чиққан ҳолда мустақил жойлаштиришга рухсат этилгани деҳқон ва фермерларнинг кўнглидаги гап бўлди. Чунки ер билан ернинг фарқи бор. Қаерга қайси навни экишни, ер-сув шароитларини ғаллакорларимиз жуда яхши билади. Уларга берилган бу эркинлик, ғалла ҳосилдорлигини ошиши ва нарх барқарорлигини таъминлашда қўл келиши табиий.

Шунингдек, қарорда 2022 – 2024 йилларда ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари етиштирган ҳосилнинг ғалла экилган ҳар гектар суғориладиган майдон ҳисобидан республика бўйича ўртача 2,5 тоннадан буғдойни эркин биржа савдолари орқали, қолган қисмини тўғридан-тўғри шартномалар асосида эркин сотишга рухсат берилган. Бу ҳам ғаллачиликда жуда муҳим янгилик десак сира муболаға қилмаган бўламиз.

Сабаби деҳқон ўзи етиштирган ғалланинг маълум қисмини эркин тасарруф қилиб, ўзи бозорда эркин сотиши улар учун катта имкониятдир. Бу имконият уларни ерга бўлган муносабатини ошириш билан бирга юрт истиқболига, мамлакат келажагига ишончини янада юксалтиради.

  Барно Мирзамова,

  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

  • Кўрилди
    324
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+