Депутатлар “Давлатимиз байроғи – фахримиз, ифтихоримиз” мавзуида иншолар танлови ўтказди

18.11.2021, 17:33

Депутатлар “Давлатимиз байроғи – фахримиз, ифтихоримиз” мавзуида иншолар танлови ўтказди

Мамлакатимизда ҳар йили 18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун сифатида кенг нишонланади.

Давлатимиз байроғининг 30 йиллиги муносабати билан Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар ташаббуси билан сайланган округи ҳудудидаги 43-46-22-15-сонли умумтаълим мактаблари, 4-ДИУМ ва 1-ДИМИ ўқувчилари ўртасида “Давлатимиз байроғи – фахримиз, ифтихоримиз” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.

Танлов якуний тақдирлаш маросими 4-Давлат ихтисослашган умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадхияси янграб, Давлат байроғи кўтарилди.

Тадбирнинг маданий-маърифий қисми мактаб ўқувчилари томонидан Давлатимиз бароғини мадх этувчи шеър ва қўшиқлар билан бошланди.

Тадбирда Давлатчилигимиз тарихининг қайси даврини олиб қарамайлик, байроқ аждодларимиз учун озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлганлиги, юрт байроғини муқаддас билиб, уни кўз қорачиғидек асраш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлиги таъкидланди.

Тадбир сўнггида иншолар танлови ғолиблари ва фаол иштирокчилари депутатларнинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

  • Кўрилди
    331
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+