Байроғим-фахрим

18.11.2021, 17:45

Байроғим-фахрим

Бугун мустақиллик, Янги тараққиёт рамзи бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғи қабул қилинганига 30 йил тўлди.

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан Урганч давлат университети табий фанлар факультетида сана муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Тадбирда вилоят Кенгашдаги ташкилий партивий ишлар бўлими мудири Дурдон Қабулова ҳамда Ёшлар қаноти бўлими мудири Шаҳноза Якубовалар кимё йўналишида таҳсил олаётган талабалар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар, йиғилганларни бугунги Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатиб, республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштирган Давлат байроғи қабул қилинган шонли сана муносабати билан қизғин табриклашди.

Байроқнинг давлат ички ва ташқи сиёсатида тутган ўрни, аҳамияти борасида ўзаро фикр алмашишди.

 Давлат рамзи бўлган Ўзбекистон Республикаси Байроғи халқимизнинг ғурур ва ифтихори, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, тинч ва осойишта, озод ва эркин ҳаёт ифодаси эканини қайд этишди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги «Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида демократик ислоҳотлар йўлини қатъий давом эттирамиз» нутқи мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги учун муҳим аҳамият касб этгани хусусида сўз юритилди.

Тадбир давомида қизиқарли викториналар ҳам ўтказилди. Унда ёшларнинг сиёсий ҳамда мантиқий билимлари синовдан ўтказилди. Фаол иштирок этган талабалар партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

  • Кўрилди
    420
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+