“Мангу ҳилпирайвер, мағрур байроғим!”

18.11.2021, 18:03

“Мангу ҳилпирайвер, мағрур байроғим!”

Бугун Ўзбекистонимиз байроғи қабул қилинган кунга 30 йил тўлди. Бу сана шуниси билан қадрлики, байроқ мамлакатнинг юзи, кўзи, ору номуси ва виждонидир. Мана, 30 йилдирки, байроғимиз мангу ҳилпираб, Ўзбекистонни дунёга мустақил ва озод мамлакат эканини намоён этмоқда.

Шу улуғ сана муносабати билан Қарши давлат университетининг академик лицейида “Мангу ҳилпирайвер, мағрур байроғим” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши мафуравий ишлар бўлими бошлиғи Асилабону Султонова сўзга чиқиб, академик лицейда таҳсил олаётган ўғил-қизларни, устозларни бу улуғ сана билан муборакбод этар экан, Мустақиллигимиз тимсоли, фахру ғуруримиз бўлган байроғимизни қадрлашга, кўз қорачиғидек асрашга чақирди. Таълим муассасаси ёшлари ва устозлар ҳам байроғимизнинг мағрур ҳилпираши ҳар бир кишида фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотаётгани ҳақида тўлқинланиб сўзладилар.

Тадбир сўнгида академик лицейи ўқувчилари ўртасида Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинган куннинг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилган расмлар танлови ғолиблари тақдирланди. Шунингдек, тадбирда фаол иштирок этган ўқувчиларга O’zLiDeP вилоят Кенгаши диплом ва эсдалик совғлари топширилди.

 O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    843
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+