Маҳалладаги бўш ерга 300 туп "Ризамат" узум нави кўчатлари экилди

19.11.2021, 15:38

Маҳалладаги бўш ерга 300 туп

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланиб, умумхалқ ҳаракатига айланиб кетган “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида ўтказилаётган “Долзарб 40 кунлик” Оҳангарон шаҳрида ҳам кенг кўламда амалга оширилмоқда.

Шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов ва маҳаллий Кенгашдаги O'zLiDeP депутатлари ташаббуси билан “Нўғайқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 20 сотихли ер майдонига 300 туп "Ризамат" узум нави кўчатлари уюшқоқлик билан экилди.

“Юртбошимиз томонидан илгари сурилган ғоят хайрли ташаббус “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилаётган “Долзарб 40 кунлик” тадбирларини тизимли равишда амалга ошириб келмоқдамиз.

Шаҳаримиздаги “Обод маҳалла” Давлат дастурига киритилган “Нўғайқўрғон” маҳалласида ўрнатаётган ниҳолларимиз мевасидан ҳудуднинг ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд аҳоли қатлами баҳраманд бўлишини ният қилиб турибмиз.

Бугун экаётган ниҳолларимиз эртага Янги Ўзбекистонимизда обод боғ-роғлар, сўлим яшил майдонлар сифатида бўй чўзиб, атроф-муҳит, экологик вазият яхшиланишига хизмат қилиши муқаррар”.

  • Кўрилди
    367
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+