Жазони ижро этиш муассасасида маърифий тадбир ўтказилди

19.11.2021, 15:39

Жазони ижро этиш муассасасида маърифий тадбир ўтказилди

Навоий шаҳридаги 11-сонли ЖИЭКда “Энг фаол китобхон” кўрик-танлови ўтказилди.

Кўрик-танлов жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ўртасида ташкил этилиб, “Озодлик сари” ва “Буюк келажак” гуруҳлари ўзаро беллашди. Улуғ адиблар ҳаёти ва ижоди, уларнинг адабиётга ва инсониятнинг маънавий камолотига қилган улкан хизматлари юзасидан савол-жавоблар қилиниб,  ўзаро мусоҳабалар олиб борилди. Алишер Навоий, Абдулҳамид Чўлпон, Махтумқули, Чингиз Айтматов, Саид Аҳмад, Пиримқул Қодиров, Абдулла Қаҳҳор, Эркин Воҳидов, Муҳаммад Юсуф, Ўткир Ҳошимов каби етук ёзувчи ва шоирлар қаламига мансуб асарлар юзасидан маълумотлар берилди.

Турли жанрлардаги бадиий, тарихий, детектив асарлар баҳс-мунозараларга киришилиб, китоб мутоаласи ва китобхонлик маданиятини оширишга бағишланган маънавий–маърифий тадбирда ғолибликни қўлга киритган энг фаол китобхонларга ташаккурномалар тақдим этилди.

Тадбир ниҳоясида ЎзЛиДеП Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти вакиллари 11-сонли ЖИЭК бошлиғининг тартибот ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари М. Ҳасанов билан бу ерда олиб борилаётган маърифий ишлар тўғрисида батафсил суҳбатлашиб, кутубхона фаолияти ва базаси билан  яқиндан танишишди.

-Кутубхонамизда жаҳон ва ўзбек адабиёти намуналари, тарихий, илмий ва диний адабиётлар бор. Мактаб кўрмаган, ўқиш ва ёзишни ҳам билмайдиган маҳкумлар учун бошланғич  дарслар ҳам ташкил этилган. Шу ерда ўқишни ўрганганлар йўқ эмас. Кутубхонадаги китобларни маҳкумлар ўзлари билан олиб кетиб ўқийдилар, яна аудио китоблар эшитувларини ҳам ташкил этганмиз, - дейди ЖИЭК бошлиғи ўринбосари, майор М.Ҳасанов .

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    558
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+