Аёл маънавияти – оила қўрғонининг мустаҳкам пойдевори

19.11.2021, 15:42

Аёл  маънавияти – оила қўрғонининг мустаҳкам пойдевори

Оила — киши тафаккури, маънавияти шаклланадиган, унинг жамиятдаги ўрнини белгилаб берадиган, қолаверса, қадриятларни асрдан-асрларга олиб ўтишда бош омил ҳисобланувчи муҳим ижтимоий муҳитдир. Бинобарин, оила жамиятнинг асоси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда оилаларни мустаҳкамлашга катта эътибор қаратиб келинмоқда.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” бўлими томонидан аёлларни тиббий маданиятини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини юксалтириш йўлида катта саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Хусусан, “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида  ўтказиб келинаётган “Аёл  маънавияти – оила қўрғонининг мустаҳкам пойдевори” мавзуидаги тадбирлар шулар жумласидандир.

Яқинда Шаҳрисабз туманида ўтказилган шу мавзудаги тадбирда Темирчи МФЙ раисининг Оила, хотин-қизлар ва ижтимоий маънавий масалалар бўйича ўринбосари Г. Пардаева фикрлари диққатимни тортди. Унинг айтишига кўра, маҳалла фуқаролар йиғинида 3126 нафар аҳоли яшайди ва   1756 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. 614 та оила мавжуд.  2021 йил  9 ой давомида 14 оиладан ажрим бўйича мурожаат келиб тушган ва шундан 10 оила яраштирилган,  2 та оилага ярашиш учун муддат берилган,  2 та оила эса ажрашиш учун судга ариза берган.

Энди эътибор қаратинг, 10 оила яраштирилибди-ку, бор-йўғи 2 оила судгача борибди, бу кўрсаткич яхши-ку, дейишингиз мумкин. Лекин 2 оилада бир нечта фарзанд етим бўлиб қолаётгани юракни ачиштирмайдими? Қанийди, биттаям бола етим бўлиб қолмаса. 

Бугун балоғатга етаётган қиз бола эртага оила қуради, оналик бахтига мушарраф бўлади. “Қизимни узатсам бас, кейинги ҳаёти эрининг қўлида” дея ўйлаш катта хатодир. Қиз боланинг тушиб борадиган хонадонга мослашиши, барқарор ҳаёт кечириши унинг ҳаётга қанчалик тайёр эканлигига ҳам боғлиқ.      

Менинг назаримда , ажримларни олдини олишда, соғлом авлодни дунёга келтиришга кўмаклашиш, асосан аёлларни тиббий маданиятини ошириш, улардаги маънавий дунёқарашига алоҳида эътибор қаратиш лозим,  деб ҳисоблайман.

Гулбаҳор Тўраева,

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

“Аёллар қаноти” бўлими бошлиғи.

  • Кўрилди
    849
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+