Депутат ташаббуси билан маҳаллага янги юқори кучланишли трансформатор ўрнатилди

22.11.2021, 16:58

Депутат ташаббуси билан маҳаллага янги юқори кучланишли трансформатор ўрнатилди

Избоскан тумани, “Янгиобод” маҳалласи аҳли электр таъминотидаги узилишлардан зада бўлган. Айниқса, ҳаво ҳарорати пасайиши билан бу узилишлар кўпайиб, каттаю кичикнинг умумташвишига айланади-қолади.

Мазкур ҳудуддан халқ депутатлари туман кенгаши депутатлигига сайланган O’zLiDeP депутати Наимахон Нўъмонованинг қариийб икки йиллик саъй-ҳаракатларидан сўнг маҳаллага янги юқори кучланишли трансформатор ўрнатилди.

-Депутатимизга раҳмат, - дейди шу маҳаллада истиқомат қилувчи Ш.Рустамова. – Биз учун жонкуярлик билан елиб-югурди. Мурожаатимизни аро йўлда ташлаб қўймай, охиригача борди. Ҳар йили электр узилишларидан қиш келса безиллардик. Мана энди қиш мавсумини шу муаммосиз ўтказамиз.

Икки йилдан буён ана-мана билан ортга сурилаётган муаммо ечими жорий йилга “аталган” экан. Бугун сайловчиларнинг мамнунлигини кўриб депутат ҳам енгил тортгани шундан.

Зилола РАҲМОНОВА,

OzLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати ходими

  • Кўрилди
    792
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+