Тажрибали тадбиркорлар билан мулоқот давомида 15 нафар ёшлар партия сафига қўшилди

23.11.2021, 19:13

Тажрибали тадбиркорлар билан мулоқот давомида 15 нафар ёшлар партия сафига қўшилди

O'zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши томонидан Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи Мономарказда тадбиркорлик фаолиятига қизиқаётган ёшлар ўртасида “Тадбиркор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Тадбир давомида Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг мазмун-моҳияти ҳам ёшларга тушунтириб ўтилди.

Асарда кейинги беш йиллик режалар ва тамоиллар киритилган. Ушбу китобда Янги Ўзбекистонни ва Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар ва ислоҳотларнинг мақсади, мазмун-моҳияти ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилади.

Тадбирда Фарғона шаҳридаги нуфузли ва тажрибали тадбиркорлар, партия фаоллари иштирок этишди. Тадбир қатнашчиларига тадбиркорликнинг сир-асрорлари ва маслаҳатлар берилди.

“Мен бир неча йил олдин касб-ҳунар коллежини тамомлаган эдим. Лекин шу вақтга қадар ишсиз эдим. Президентимиз томонидан тадбиркорларга яратилаётган имкониятлардан фойдаланиб ўз бизнесимни бошладим. Шу вақт мобайнида O'zLiDePга ҳам аьзо бўлиб, партиянинг барча учрашувларида фаол иштирок этиб келяпман. Семинарларда тадбиркорлик йўналишидаги кўникмаларимни янада оширдим”, - дейди тадбир иштирокчиси Давлат Файзиев.

Тадбирда ёшлар тадбиркорлик фаолиятига доир ўзларини қизиқтирган саволларига етарлича жавоблар олишди ва тадбир якунида 15 нафар ёшлар партия сафига қабул қилинди.

  • Кўрилди
    322
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+