Депутатлар тиббиёт соҳасидаги айрим камчиликларга тўхталди

23.11.2021, 19:13

Депутатлар тиббиёт соҳасидаги айрим камчиликларга тўхталди

Халқ депутатлари Хонқа туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Хонқа туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Кўпал Тагрибергеновнинг туман тиббиёт бирлашмаси ва унга қарашли даволаш профилактик муассасалар томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича ахбороти эшитилди.

Оилавий шифокорлик пунктлари, оилавий поликлиникалар, улардаги патронаж хизматининг самарадорлигини ошириш натижасида аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами ҳолатлари, кадрлар салоҳият тўғрисида маълумот берилди.

Эшитувда депутатлар соҳага доир ўзларини қизиқтирган саволлари, таклифлари ва муаммоларни ўртага ташлашди ва бу бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

Муҳаммаджон Эримов,

 O’zLiDeP Хонқа туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    311
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+