O’zLiDeP депутатлари “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз!” шиори остидаги тадбирлар ташаббускори бўлмоқда

24.11.2021, 15:06

O’zLiDeP депутатлари “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз!” шиори остидаги тадбирлар ташаббускори бўлмоқда

Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлигига Андижон туманидаги 59-Ҳоқон-сайлов округидан сайланган Хуршидахон Халилова ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Қўрғонтепа ногиронлиги бўлган болалар учун “Мурувват уйи” ҳудудига 160 тупдан ортиқ арча дарахти кўчати ҳамда 200 тупга яқин терак қаламчалари ўтқазилди. Муассаса томорқаси четларига эса мевали дарахт ниҳоллари экилиб, парвариши бошланди.

Шунингдек, депутат томонидан O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ҳамда “Мурувват уйи” ходимлари иштирокида “Саломатлик учун 5000 қадам” лойиҳаси доирасида юриш марафони ташкил этилди.

- “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз!” ҳамда “Бизга яшил макон керак!” шиорлари остидаги бундай тадбирларимиз замирида халқимизнинг эртаси соғлом бўлиши ва экологик барқарорлик, тоза табиатни асраш мақсадлари мужассам, - дейди депутат, партия вилоят Кенгаши раиси, “Мурувват уйи” директори Хуршидахон Халилова. – Сайловчиларимизга аввало, ўзимиз намуна бўлишимиз зарур. Маҳаллаларда ҳам ўтказаётган айни тадбирларимиз аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга, долзарб вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Эзгу ишнинг қулочи бугун мана шундай фидойи халқ ноиблари бошчилигида янада кенгаймоқда.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    89
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+