Нукуслик талаба-ёшлар иштирокида бизнес тур ташкил қилинди

24.11.2021, 15:07

Нукуслик талаба-ёшлар иштирокида бизнес тур  ташкил қилинди

O’zLiDeP  Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий партия ташкилоти  ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан “Тадбиркорлик сари илк қадам” шиори остида “NUKUS ELECTRO APPARAT” МЧЖ қўшма қорхонасига Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талаба ёшлари иштирокида бизнес тур ташкил этилди.

 Тадбирда ишлаб чиқариш масаласи бўйича корхона директори ўринбосари Джаббаров Жасур ёшларга корхона фаолияти, ишлаб чиқараётган маҳсулотлар сифати ва харидорбоплиги бўйича батафсил маълумот бериб, ишлаб чиқаришдан тайёр маҳсулотгача бўлган жараён билан таништириб ўтди. 2017 йил сентябрь  ойида Нукус шаҳрида Ўзбекистон ва Швейцария давлати ҳамкорлигида “NUKUS ELECTRO APPARAT” МЧЖ қўшма корхонаси ўз фаолиятини бошлади. Корхона йилига буюртма асосида 3 мингдан ортиқ тўлиқ транспорт подстанциясини ишлаб чиқаради. Ҳозирги  пайтда корхонада 200 нафардан ортиқ ходимлар иш билан таъминланган бўсла, уларнинг 80 фоиздан зиёдини ёшлар ташкил этади.

Тадбир  давомида талаба  ёшлар корхона фаолияти билан яқиндан танишар экан, тажрибали мутахасислар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди ва келгусида шу корхонада  ишлаш истагини билдиришди. Қолаверса талаба ёшлар партияга хайрихоҳлигини билдириб, аъзо бўлиш истагини ҳам айтишди.  

O’zLiDeP  Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    312
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+