Депутатларга аҳоли томонидан билдирилган 10 дан ортиқ масалалар жойида ҳал этилди

24.11.2021, 15:08

Депутатларга аҳоли томонидан билдирилган 10 дан ортиқ масалалар жойида ҳал этилди

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаҳанов ва Ғиёсиддин Бабаҳановлар томонидан аҳоли вакилларининг мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Биргина ноябрm ойининг ўтган даврида аҳоли, айниқса эхтиёжманд оилалар томонидан билдирилган 10 дан ортиқ масалалар депутатларнинг ташаббуси ва ҳомийлик маблағлари ҳисобига жойида ҳал этилди.

- Наманган шаҳри Темир кўчаси 15 уйда истиқомат қилувчи эхтиёжманд фуқаро Икрамова Назирага 1 тонна кўмир, Ғунча кўчаси 51-а уйда яшовчи, боқувчисини йўқотган фуқаро Мамадалиева Мархабога уй томини ёпиш учун 50 дона шифер, 5-Шохимардон кўчаси 10-уйда яшовчи фуқаро Саидбаева Замирага старапила учун 100 метр рейка, Сувжувоз кўчасидаги Масжид биносида вақтинча яшаётган Бойматов Жўравой учун қурилаётган 2 хона уйга эшик дераза ва пол учун ДСП ҳамда Осуда кўчаси, 9-берк кўча 5 уйда яшовчи Солиева Гавхарга 17 метр девор учун 520 дона бетон ғишт маҳсулотлари хомийлик асосида олиб берилди. Бундан ташқари эҳтиёжманд оилаларга турли масалаларда ҳам моддий ёрдам кўрстиб келяпти.

Иш билан таъминлашда амалий ёрдам сўраган 3 нафар ишсиз фуқароларга “Art Soft Tex” ишлаб чиқариш корхонасидан иш таклиф этилди.

Депутатларимизнинг аҳоли томонидан билдирилаётган ҳар бир мурожаатига алоҳида эътибор қаратиши уларга бўлган ишончни янада ортмоқда. Олиб борилаётган ҳайрли ишлар эса халқимиз турмуш фаровонлигини янада оширишга хизмат қилади.

 

  • Кўрилди
    285
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+