Касб-ҳунар мактаби ўқувчиларига тадбиркорликнинг сир-асрорлари ўргатилди

24.11.2021, 15:09

Касб-ҳунар мактаби ўқувчиларига тадбиркорликнинг сир-асрорлари ўргатилди

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши "Ёшлар билан ишлаш бўлими" томонидан Наманган туман Кенгаши билан ҳамкорликда Наманган туманининг чекка худудида жойлашган 1 - сонли Касб-ҳунар мактабида "O'zLiDeP, Ёшлар ва бизнес" мавзусида очиқ давра суҳбати ташкил қилинди.

Давра суҳбатида мутахассислар ёшларга бизнес, тадбиркорлик фаолияти, ёшларда оид давлат сиёсати, ёш тадбиркорлар ва бизнес эгаларига берилаётган имтиёз ва имкониятлар ва бошқа муҳим масалаларда керакли маълумотлар берилди.

Давра суҳбати интерактив услубда ўтказилди. Партия фаоллари ёшларнинг сиёсий ва маънавий билимларини синаб кўриш мақсадида ўқучиларга бир нечта саволлар беришди. Саволларга тўғри ва аниқ жавоб берган ўқувчилар партиянинг эсталик совғалари топширилди.

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    313
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+