Наманган лимонлари Европа давлатларига экспорт қилинади

24.11.2021, 15:10

Наманган лимонлари Европа давлатларига экспорт қилинади

Наманган мева-сабзавотчиликни етиштириш борасида анча ривожланиб улгурди. Эндиликда Наманган лимонлари Европа мамлакатларига экспорт қилинади. Илк маҳсулотлар Германия ва Швейцарияга йўл олади. Маҳсулот учун халқаро GLOBAL GAP сертификати олинди.

Бу «VALLEY FRUITS» кооперативига Евроиттифоқ бозорлари эшигини очди. Шу тариқа Ўзбекистонда етиштирилган лимон биринчи бор Наманган орқали хориж бозорига чиқмоқда.

Нориндаги 81 та фермер хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгаларини кооперация асосида бирлаштирилиб, 250 тонналик маҳсулот жамғарилди.

O'zLiDeP фаоли, тадбиркор Зуҳриддин Ҳошимов раҳбарлигидаги мазкур корхона 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, мева-сабзавотларни қуритиб-қайта ишлаб экспорт қилиш билан шуғулланади.

O'zLiDeP Наманган вилояти кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    631
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+