Бектепадаги ўзгаришда депутатнинг қўли бор

24.11.2021, 15:13

Бектепадаги ўзгаришда депутатнинг қўли бор

Бандихон туманидаги “Бектепа” маҳалласидаги Навбаҳор ва Дўстлик кўчаларида электр симлари ва симёғочлар эскириб қолган. Буни устига ҳудудда ичимлик суви таъминоти ҳам йўқ. Кўчалар эса таъмирталаб бўлиб қолган. Бир гуруҳ маҳалла фуқаролари ушбу муаммо юзасидан O'zLiDeP Бандихон Кенгаши депутати Б.Йўлдошевга мурожаат қилишди.

Депутат эса бу масалани шунчаки ташлаб қўймади. Йўлини қилди. Ҳозир унинг ташаббуси билан Навбаҳор ва Дўстлик кўчаларида 2200 метр ичимлик суви қувурлари ётқизилиб, 800 метр асфальт қилинди, 1800 метрда 25 та бетон таянчлар ва 1800 метр ёпиқ кабель ҳамда 22 та хондонларда электр монтаж ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, ноябрь ойи якунига қадар 25 та бетон таянчлар ва 35 та хўжаликка 160 КВ кучланишдаги янги трансформатор ўрнатиш ишлари режалатирилмоқда. Мана буни натижа деса бўлади.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    223
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+