Депутат кўмагида сайловчилар мурожаати ижобий ечим топди

24.11.2021, 15:14

Депутат кўмагида сайловчилар мурожаати ижобий ечим топди

Бугунги кунда халқнинг дарду ташвиши билан яшаш, аҳолининг муаммоларини  ўрганиш,  уларга ечим топиш  депутатларимиз фаолиятининг ажралмас қисмига айланган. Мазкур ишларда O’zLiDePдан сайланган халқ вакиллари ҳам жойларда ўз сайловчилари билан учрашиб, улардан келиб тушган мурожаатларни ижобий бартараф этишда фаоллик кўрсатяпти.

Халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгаши депутати А.Бабажанов ўз сайланган “Калта Минор” маҳалласи аҳолиси билан ўтказган сайёр қабулида маҳалланинг “Дишан Калъа” кўчасида яшовчи фуқаролар тунги ёритиш чироқлари йўқлигидан тунда ҳаракатланганда қийналишаётганлигини айтиб халқ вакилига мурожаат қилган эдилар. Мазкур кўчадаги симёғочлар ҳам ўз муддатини ўтаб бўлган. Шунинг учун ҳам маҳалла аҳли депутатга ушбу электр симёғочлари ўрнига янги темир-бетон устунларини қуриб беришда ҳам амалий         ёрдам сўрадилар.

Мазкур муаммо O’zLiDeP депутати томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди. Халқ вакили тегишли ташкилот вакиллари билан боғланиб, муаммони бартараф этиш чораларини кўрди. Натижада шаҳар электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан  “Дишан Калъа” кўчасига янги темир бетон устунлар ва тунги ёритиш чироқлари ўрнатиб берилди. Депутат аралашуви билан муаммо ижобий ечим топди.

Садоқат Рўзметова,

 O’zLiDeP Хива шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    291
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+