Депутат 10 нафар аёлнинг бандлигини таъминлади

24.11.2021, 15:16

Депутат 10 нафар аёлнинг бандлигини таъминлади

O'zLiDeP Янгиер шаҳар Кенгаши 12-Файзобод сайлов округи  депутати Соҳиба Ғаффорова ташаббускор фаоллардан. Яқинда С.Ғаффорова Темур Малик маҳалласидаги ишсиз аёлларнинг бандлигини таъминлаш максадида Ховос шаҳарчасидаги “FASHIONTEX” МЧЖ тикувчилик фабрикасига саёҳат тадбири ташкил этди. Фабрикадаги хотин-қизларнинг меҳнати ва уларга яратилган шароит саёҳатчиларнинг ҳавасини келтиргани аниқ. “Қанийди улар билан бирга ишласам”, дея ниятини яширмаганлар ҳам анча эди.

Аёлларнинг орзуси ушалди. Шу куни Соҳиба Ғаффорова Файзобод маҳалласидаги 10 нафар аёлларнинг бандлиги таъминлаб, “FASHIONTEX” МЧЖ тикувчилик фабрикасига ишга жойлаштирилди.

-Савобли тадбир давом этади, - дейди С.Ғаффорова. - Ушбу корхона раҳбарияти билан яқин кунларда яна бир канча ишсиз аёлларнинг бандлигини таъминлаш бўйича келишиб олдик.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмаднинг бир гапи ёдимга тушди: “Аёл бир кунлик бўлса ҳам ишга бориши керак. У шунинг учун тайёрланади, ўзига қарайди, дўст-дугона орттиради...” Албатта, аёлларнинг жамиятда ўрни борлигини билиши учун ҳам бирон касб эгаси бўлиши керак.

O'zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    283
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+