Каттақўрғонда партия бошланғич ташкилоти сафи кенгаймоқда

24.11.2021, 17:40

Каттақўрғонда партия бошланғич ташкилоти сафи кенгаймоқда

O‘zLiDeP Каттақўрғон шаҳар Кенгаши томонидан шаҳар мактабгача таълим муассасаси қошидаги бошланғич партия ташкилотида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга кириш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқидан келиб чиқиб, амалга ошириладиган энг уствор вазифалар юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди.

- Давлатимиз раҳбарининг Олий мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқи ҳаётимизда катта воқеа бўлди, - дейди O’zLiDeP шаҳар МТМ қошидаги БПТ раиси Умид Джалолов.

Тадбирда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида 7 та йўналиш қамраб олинган бўлиб, таълим соҳани янги босқичга олиб чиқиш борасида улкан режалар амалга оширилиши кўзда тутилганлиги алоҳида эътироф этилди. Унга кўра Мактабгача таълимдаги қамров даражасини ҳозирги 62 фоиздан камида 80 фоизга, олий таълим тизимида эса 50 фоизга етказилади. Ушбу соҳага бюджетдан 600 млрд субсидия берилади ва хусусий сектор улуши 25 фоизга етказилади.

Савол-жавобларга бой бўлган тадбирда партия сафига янги 7 нафар ишчи ходимлар ўтиш истагини билдиришди.

  Жахонгир Хужамкулов,

 O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    89
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+