O‘zLiDeP депутатларининг хайрли ишларидан қувасойликлар мамнун

24.11.2021, 17:44

O‘zLiDeP депутатларининг хайрли ишларидан қувасойликлар мамнун

Одамлар билан бевосита мулоқот қилиш, ҳудудларда учраётган айрим муаммоларнинг бартараф этилишига кўмаклашиш O‘zLiDeP фаолиятининг асосий йўналишларидан бирига айланган.

O‘zLiDeP Қувасой шаҳар Кенгаши ҳамда шаҳар кенгаши депутатларидан иборат ишчи гуруҳлар бу борадаги амалий ишларга катта эътибор қаратмоқдалар.

Партия вакиллари “А.Навоий” округидан Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашига сайланган депутат Азизбек Қасимов билан биргаликда ушбу маҳалла ҳудудида истиқомат қилаётган фуқаролар билан мунтазам  мулоқатда бўлиб, уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилиб, ўз ечимини топиб келмоқда.

Депутат томонидан ўтказилаётган фуқаролар қабулида ҳар бир мурожаатчининг мурожаати ижобий ҳал этилади. Куни-кеча ўтказилган учрашувда депутат томонидан Беруний12-уйда истиқомат қилаётган Ёрқиной Умаровага даволаниши учун моддий ёрдам, Ал-Фарғоний кўчаси 6-уйда истиқомат қилаётган Адҳамжон Аҳмедовга Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган “Юнон рум кураши бўйича” Ўзбекистон чемпионатига бориб келиши учун моддий ёрдам кўрсатди. Маҳалла фуқаролари депутат Азизбек Қосимовга фуқароларининг муаммоларини ўрганиб, аҳолига сидқидилдан бераётган амалий кўмаклари учун ўз миннатдорчигини билдирдилар.

Партия вакилларининг аҳоли билан бевосита мулоқотлари давом этмоқда.

Х.Алимова,

Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби

  • Кўрилди
    691
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+