Партиянинг қуйи бўғинларида ҳам Тараққиёт стратегиясидаги вазифалар тушунтирилмоқда

25.11.2021, 16:26

Партиянинг қуйи бўғинларида ҳам Тараққиёт стратегиясидаги вазифалар тушунтирилмоқда

Вобкент тумани "Шифокор"  маҳалла фуқаролар  йиғинида фаолият юритиб келаётган БПТда O‘zLiDeP туман  Кенгаши томонидан “Ҳаракатлар стратегиясидан - тараққиёт стратегияси сари”  мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда сўзга чиқган партия туман Кенгаши раиси Т.Жўраев  “Янги Ўзбекистон – халқчил ва инсонпарвар давлат” ғояси асосида амалга ошириладиган ислоҳотлар юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаро, миллати, тили ва динидан қатъи назар, бутун халқимизнинг фаровонлигини таъминлашга хизмат қилишини ўз навбатида Тараққиёт стратегиясининг биринчи устувор вазифаси эканлигини айтиб ўтди.

Келгуси 5 йилда мамлакатимизни ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш, халқимиз  турмуш фаровонлигини  ошириш,  илм-фан, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, саноат, қурилиш ва бошқа соҳаларда амалга оширилиш  лозим  бўлган энг муҳим вазифалар белгиланган бўлиб, уларнинг ижросидан кутилган асосий мақсад  инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлат - яъни Янги Ўзбекистонни барпо этишдан иборатдир.

Тадбирда сўзга чиққанлар ватанимизни янада равнақ топтиришга, халқимиз салоҳиятини тўлароқ рўёбга чиқаришга йўналтирилган мақсадлар, кенг қамровли  вазифаларни амалга ошириш давлатимиз, жамиятимизнинг барча жабҳаларига тааллуқлидир. Улардан кўзланган пировард мақсадни лўнда қилиб, шундай ифодалаш мумкин – Ўзбекистонда инсон қадрини янада юксалтириш, халқимиз турмуши фаровонлигини бунданда ошириш, “давлат – инсонлар учун” деган халқчил ғояни тўла амалга татбиқ қилишдан иборат эканлигини таъкидладилар.

Тадбир давомида партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари, партиявий лойиҳалар тўғрисида маълумот берилди. 

Тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    242
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+