Партиянинг қуйи бўғинлари келгусидаги вазифаларни белгилаб олмоқда

25.11.2021, 16:27

Партиянинг қуйи бўғинлари келгусидаги вазифаларни белгилаб олмоқда

Айни пайтда O’zLiDeP  Ғаллаорол тумун Кенгаши таркибидаги мавжуд 71 та бошланғич партия ташкилотлари  5124 нафар маслакдошларимизни ўз сафларига бирлаштирган.

Сардор Сулаймонов раислик қилаётган шундай бошланғич партия ташкилоти тумандаги “Маржон Сурхонбек” хусусий корхонаси қошида ташкил этилган бўлиб, унда 35 нафар маслакдошларимиз фаолият олиб бормоқда. Мазкур қуйи бўғин аъзолари ўз ҳудудларида партия Сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва ғояларни ҳаётга жорий этишда, ноанъанавий тадбирлар ташкил этишда, тадбиркорлар ва фермерларни қўллаб-қувватлашда, жойлардаги мавжуд муаммоларни партиявий воситалар билан бартараф этишда депутатларимизга яқиндан мададкор бўлмоқдалар.

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши БПТлар билан ишлаш гуруҳи ҳамда партия туман Кенгаши ташаббуси билан мазкур бошланғич партия ташкилотида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашда ҳамда жойларда ёшларни тадбиркорликка янада кенгроқ жалб этишда партия фаолларининг ўрни масаласида  давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбати чоғида қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, жумладан, молиявий ресурслар тижорат банклари томонидан бир ёш тадбиркорлик субъекти учун бир йўла 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда 7 йилгача муддат билан тақдим этилиши, қиймати 100 минг АҚШ доллари эквивалентигача бўлган инвестиция лойиҳалари Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши, тижорат банклари миллий валютадаги кредитларни ўз маржаси миқдорини 4 фоиздан оширмасдан йиллик 14 фоиз, хорижий валютадаги кредитларни — ўз маржаси миқдорини 1 фоиздан оширмасдан йиллик фоиз ставкасини 3 фоиз миқдорида белгилаган ҳолда ажратиши, жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банкларига Ёшлар саноат зоналари ҳудудида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун бинолар қуриш мақсадларига молиявий ресурслар Жамғарманинг молиявий кўрсаткичлари ва унинг ресурс базасидан келиб чиққан ҳолда берилиши, жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банкларига ёш тадбиркорлик субъектлари учун бино қуришга бериладиган молиявий ресурслар миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкаси миқдорида белгиланган ҳолда тақдим қилиниши ва бошқа масалалар юзасидан тўлиқ тушунчалар берилди.

Давра суҳбатида айтиб ўтилган фикрлар, мулоҳазалар умумлаштирилиб, мазкур қарор ижросини таъминлашда БПТ аъзоларининг фаоллигини ошириш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ойбек Умрзоқов,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    237
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+