Мактаблар иссиқлик билан тўлиқ таъминланяптими?

25.11.2021, 16:29

Мактаблар  иссиқлик билан тўлиқ таъминланяптими?

Халқ депутатлари Норин туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман халқ таълими бўлими бош мутахассиси С.Холиқовнинг тизимда қишга тайёргарлик бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи эшитилди. Таъкидландики, туманда  43 та мактаб барчаси иситиш қозонхоналари ва 43та мактабнинг томлари  таьмирланган. Барча мактабларда жами 2830 тонна кўмир захира қилинган. Депутатлик гуруҳи йиғилишида шунингдек, туман электр тармоқлари корхонаси масъул ходими Ф.Ғаниевнинг ҳам ҳисоботи тингланди. Унда туманда қайси ҳудудлардаги трансформаторлар янгисига алмаштирилгани, қанча узунликдаги кабеллар тортилгани ҳақидаги факт ва рақамлар келтирилди.

Депутатлик гуруҳи йиғилишида ҳар икки ҳисобот ҳам танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди. Депутатлар ҳар икки тармоқда куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилган ишларни эътироф этган ҳолда камчилик ва муаммоларга эьтиборни қаратдилар. Жумладан, айрим мактабларда синфхоналари етарли даражада иссиқлик билан таъминланмаётганлиги, ўқувчилар ўртасида грипп ва шамоллаш ҳолатлари кўплиги, баъзи маҳаллаларда электр тез-тез ўчиб турганлиги, бу аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганлигини таъкидладилар.

Йиғилиш қарорида туман халқ таълими бўлими ва туман электр тармоқлари корхонаси мутасаддиларига қиш мавсумини талофатсиз ўтказиш, кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан топшириқлар берилди.

Элдорбек Жўраев,

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    697
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+