Депутатлар “Яшил макон” лойиҳасида фаол иштирок этмоқдалар

25.11.2021, 16:31

Депутатлар  “Яшил макон”  лойиҳасида фаол иштирок этмоқдалар

Президентимиз  ташаббуси билан  мамлакатимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси бўйича бошланган ишлар қизғин давом этмоқда. Бу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилган.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Наманган вилоят, шаҳар, туман кенгашлари, партия фаоллари, депутатлар ушбу ташаббус асосида жойларда кўчат экиш ишларида фаол иштирок этмоқдалар.

Президентимизнинг ушбу ташаббуслари вилоятимизда ҳам катта кўтаринкилик билан кутиб олинди. Дарахт кўчатлари  экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинди. Ушбу лойиҳа доирасида Норин туман сектор раҳбарлари ташаббуси билан Навоий, Фурқат маҳаллаларда, “Ёшлар маркази”да “Кўчат экиш” ҳайрия ҳашари ўтказилди. Шу кунга қадар  минглаб туп  мевали ва манзарали кўчатлар  экилди.

Халқимизда “Кўчат экинг, боғ қилинг”, “Яхшидан боғ қолади” деган ҳикматли иборалар бор. Бу бежизга айтилмаган. Ҳозирга қадар ҳам ҳар йили баҳорда кўчатлар экилган. Лекин уларнинг аксарияти сувсизликдан ёки қаровсизликдан қуриб қоларди.

Давлатимиз раҳбари  таъкидлаганларидек, эндиликда ҳар йили куз ва баҳор ойларида экиладиган дарахтларнинг парваришига, уларнинг кейинги тақдирига ҳам эътибор қаратилиши лозимлиги белгиланди.

Шунинг учун туманимизда экилаётган кўчатларни суғориш, парваришлаш бўйича ҳам аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган. Биз, депутатлар, жамоатчилик билан биргаликда бу ишларни ўз назоратимизга оламиз ва туманимизни янада обод  қилишда муносиб  ҳисамизни қўшамиз.

Дилмурод ХАДИЕВ,

O'zLiDeP Норин туман Кенгаши раиси,

халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

  • Кўрилди
    237
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+