Янги Ўзбекистонни обод маконга айлантирамиз!

25.11.2021, 16:33

Янги Ўзбекистонни обод маконга айлантирамиз!

Сўнгги кунларда Ўзбекистонимизнинг қай бир гўшасида бўлманг, қўлида ниҳол тутган, эзгу ният билан ҳовлиси ёки маҳалла кўчасида кўчат ўтқазаётган ҳамюртларимизни учратасиз. Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ана шундай эзгу ва хайрли халқ ҳаракатига айланиб кетди.

O’zLiDeP депутатлари ҳам “Долзарб 40 кунлик” тадбирларида четда туришгани йўқ. Халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгашидаги партия депутатлари кўчат ўтқазиб, боғ яратиш, мамлакатда обод ва сўлим яшил майдонларни кўпайтиришдек хайрли амални давом эттиришмоқда.

Депутат Назира Акилханова ташаббуси билан туманнинг “Ойбулоқ” МФЙ да янги қурилиб, фойдаланишга топширилган 8-умумий ўрта таълим мактабига 50 туп кўчат олиб келинди. Маҳаллий Кенгашдаги партия депутатлари кўчатларни хашар йўли билан янги мактаб ҳовлисига экишди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

 

  • Кўрилди
    277
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+