Аёлларимиз бахтли бўлса, албатта оиламиз, жамиятимиз ҳам бахтли бўлади

25.11.2021, 16:35

Аёлларимиз бахтли бўлса, албатта оиламиз, жамиятимиз ҳам бахтли бўлади

Аёл бор экан, оила деган муқаддас қўрғон, фарзанд деган бебаҳо неъмат бор. Аёлларимиз бахтли бўлса албатта оиламиз, жамиятимиз ҳам бахтли бўлади.

25 ноябрь - Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш куни муносабати билан Самарқанд туманида O'zLiDeP вилоят, туман Кенгаши фаоллари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, маҳалла ва оилани қўллаб–қувватлаш бўлими, ФХДЁ, тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида “Аёллар дафтари”да турувчи хотин-қизлар иштирокида давра суҳбати ташкил қилинди.

O'zLiDePнинг “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида ташкил қилинган тадбирда умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлган, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизлар билан якка тартибда ишлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш масалалари муҳокама марказида бўлди.

Ўзбекистон хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларини бартараф этиш мақсадида глобал интилиш ва саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди. Инсонга, шунингдек, хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай шаклига йўл қўймаслик Ўзбекистон Республикаси Қонунларда мустаҳкамланган. Жиноят кодексида инсоннинг, шу жумладан, аёллар ва қизларнинг ҳаёти, соғлиғи ва жинсий эркинлигига қарши йўналтирилган жиноятлар учун жавобгарлик кўзда тутилган, - дейди ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосари Ж.Сайфиддинова.

Хотин-қизлар барча соҳа ва тармоқларда эркаклар билан тенг ҳуқуққа эга бўлиб, юксак ҳурмат-эҳтиромда яшаган мамлакатда албатта тинчлик ва ҳамжиҳатлик, ўсиш ва юксалиш бўлади.

Шунинг учун ҳам биз учун буюк Она тимсоли бўлган аёл зотини халқимиз азал-азалдан улуғлаб, эъзозлайди. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, партия дастурида аёлларни соғлигига алоҳида эътибор қаратилиб, репродуктив ёшдаги ва ҳомиладор аёллар, болалар учун юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилади.

Давра суҳбати якунида иштирокчилар зўравонлик масалалари бўйича аҳолининг хабардорлигини ошириш, шунингдек давлат, ҳуқуқ-тартибот, ҳамда ННТларнинг зўравонликнинг ҳар қандай турини олдини олишга қаратилган ҳамкорликларини кучайтириш лозимлигини таъкидладилар.

       Марҳабо Чўлиева,

 O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлими мудири

  • Кўрилди
    380
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+