Фарғоналик ёшлар тадбиркорлик субъектларида иш жараёни билан танишди

25.11.2021, 16:36

Фарғоналик ёшлар тадбиркорлик субъектларида иш жараёни билан танишди

“Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” шиори остида O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Фарғона вилояти ҳудудий филиали билан ҳамкорликда Фарғона шаҳридаги “Сайқал” МЧЖга тадбиркорлик фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида партия фаоллари ва ёшларнинг саёҳати уюштирилди.

Саёҳат давомида “Сайқал” МЧЖ фаолияти тўғрисида иштирокчиларга маълумотлар берилди. Хусусан, ушбу корхонада 60 га яқин ишчи фаолият юритиб келмоқда ва бу ишчиларнинг 80 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил этиши, корхонада ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик аравачалари ишлаб чиқарилиб мамлакатимизга ҳамда Марказий Осиё давлатларига ҳам  экспорт қилиниши таъкидлаб ўтилди.

Корхона раҳбарияти томонидан келгуси фаолиятда ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, замонавий касб-ҳунарлар, рақамли иқтисодиёт кўникмаларини пухта эгаллашлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, ўрганилган билимларини амалиётда қўллашлари учун шароитлар яратиб бериш ва уларни иш билан таъминлаш жараёнларига кўмаклашиш айтиб ўтилди.

  • Кўрилди
    109
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+