Нукусда 25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўровонликка қарши кураш куни муносабати билан тадбир ташкил қилинди
25.11.2021, 17:54
25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш куни муносабати билан O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси худудий партия ташкилоти “Аёллар қаноти” томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасида давра суҳбат ташкил қилинди.
Тадбирда мамлакатимизда кейинги йилларда хотин-қизларга бўлган эътибор, давлат ва жамиятда уларнинг ўрни ва қадр-қиммати, мамлакатимизда Гендер тенглигини таъминлаш борасида қилинаётган ишлар бўйича масалалар муҳокама қилинди. Бу борада вазирликда бугунги кунда олиб бораётган ишлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси раҳбари ўринбосари, хотин-қизлар бўлими раҳбари майёр Турсинай Қарлибаева маълумотлар бериб ўтди. Жумладан, жорий йилнинг шу кунига қадар Қорқалпоғистон Республикасида оғир ва енгил турдаги жиноятга қўл урган хотин-қизларнинг сони 183 нафар бўлса, уларнинг ичида 18 ёшга тўлмаган 1 та, 30 ёшгача бўлганлар сони 63 нафарга етган. “Хотин-қизларни тазийиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида кўрсатилган номалар бўйича ишлар олиб бориляпти.
Шу кунга қадар Қорақалпоғистон Республикасида 1917 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордени берилган, Республика бўйича ажрашган оилалар сони 77 нафарни ташкил қилган бўлса, 1157 нафари профилактика ёрдамида яраштирилгани қайд қилинди.
Сана муносабати билан O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий партия ташкилоти томонидан мазкур вазирликда кўп йиллардан буён фаолият юритиб келаётган Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси раҳбари ўринбосари, хотин-қизлар бўлими раҳбари майёр Турсинай Қарлибаевага ташаккурнома топширилди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
-
Қоратепалик Матлуба опа томорқасидан ҳар йили 30 миллион сўм даромад қилмоқда
09.04.2024, 19:43
-
Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишга эътибор янада кучайган
31.03.2024, 10:50
-
Маҳалладаги хотин-қизларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди
01.03.2024, 22:00
-
Гулчи опа маҳалла хотин-қизларига ўз тажрибасини оммалаштирди
24.02.2024, 12:19
Фикрингизни қолдиринг