Хотин-қизлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида

25.11.2021, 17:55

Хотин-қизлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида

Бугун хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Айниқса, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш давр талабига айланди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал- демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши Аёллар ва Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан 25 ноябрь - Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш куни муносабати билан “Хотин-қизлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш, гендер тенглиги, уларни зўравонлик, зулмдан ҳимоя қилиш шу билан бирга хуқуқий саводхонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтилди.

Тадбирни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси Гулшана Худаярова очиб берди. Шу ўринда айтиш керакки, партиямиз томонидан хотин-қизларни гендер тенглиги бўйича кўплаб ишлар олиб борилмоқда. Бу борада хотин-қизларнинг хуқуқий ва сиёсий билимларини ошириш, уларга ҳақ-ҳуқуқлари тўғрисида тўлиқроқ маълумотларни бериш, уларни ҳар хил зўравонликлардан асраш, келгусида бу каби салбий оқибатларни олдини олишни ўз олдимизга мақсад қилган ҳолда аёллар ва ёш қизлар ўртасида доимий мулоқотлар ўрнатиш, депутатларимиз билан биргаликда қонун ва қарорларнинг мазмун-моҳиятини етказмоқдамиз.

Тадбир қизғин-баҳс мунозараларга бой тарзда ўтди. Талаба-ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб олдилар.

  • Кўрилди
    406
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+