“Энди деҳқондан ерни ҳоким олиб қўймайди”

25.11.2021, 17:58

“Энди деҳқондан ерни ҳоким олиб қўймайди”

Мамлакатимизда сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигида кластер тизими жадал ривожланмоқда. Масалан, пахта-тўқимачилик, ғаллачилик, узумчилик кластерлари сифат ва даромад жиҳатидан изчил ўсмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида шу йилнинг 24 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши мева-сабзавотчилик ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишлангани бежиз эмас.  

Албатта, мева-сабзавотчиликда ҳам айни вақтга қадар қатор кластерлар ташкил этилган. Бироқ натижалар қониқарли эмаслиги давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида таъкидлангач, хали бу борада амалга оширилиши зарур вазифалар талай эканлигини кўрсатди. Масалан, бу тармоқда экспорт миқдори кутилганидек эмас, яъни ҳозирги 1 миллиард 200 минг доллардан 5 миллиард долларга кўпайтириш керак.

Масалан, ўзим ҳам аграр соҳа мутахассисиман. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутат бўлиб сайлангунимга қадар кўп тармоқли фермер хўжалик раҳбари сифатида фаолият юритганман. Мисол учун айтайлик, илгари пахтачиликда фақат хомашё сотардик, мана ҳозир пахтани ўзимизда қайта ишлаш йўлга қўйилди. Ҳозир эса мева-сабзавотчиликда ҳам шундай натижа қилиш имконияти яратилди. Шунинг учун ҳам мамлактимиз раҳбари мева-сабзавотчилик кластерлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқачиликни ривожлантириш, уларни молиялаштириш, агрохизматлар кўламини кенгайтириш бўйича янги тизим жорий этилишини алоҳида таъкидладилар.

Шунингдек, йиғилиш давомида деҳқон хўжаликлари еридан фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари ҳақида ҳам гапириб ўтилди. Биз эса бир вақтнинг ўзида ҳам депутат, ҳам мутахассис сифатида сайловчилар билан учрашувларда Президентимиз яратаётган имкониятларга жавобан ердан оқилона фойдаланолмаётган деҳқон хўжалиги эгаларига ижара шартномаси суд орқали муддатидан олдин бекор қилинишини тушунтиришимиз керак. Йиғилишда яна бир муҳим жиҳат алоҳида қайд этилгани қувончли бўлди. Яъниким, эндиликда ер ҳокимнинг қарорига кўра олиб қўйилмайди. Масалани фақат суд ҳал қилади. “Халқ бизга ишониши керак, ҳаммаси фақат суд орқали ҳал қилиниши шарт”, деган давлатимиз раҳбари тегишли мутасаддиларга бир ой муддатда 80 минг гектар ерларни лотларга бўлиб, очиқ танловга чиқариш топшириғини берганлари бу борадаги марралар хали олдинда эканлигини кўрсатади.

Одинахон ОТАХОНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    764
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+