Депутат ва ёшлар учрашуви аграр соҳа эрталари учун тажриба мактаби бўлди

26.11.2021, 19:39

Депутат ва ёшлар учрашуви аграр соҳа эрталари учун тажриба мактаби бўлди

Шаҳрихон туманидаги “Иномжон файз” кўп тармоқли фермер хўжалигида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти қошидаги фермерлар мактаби тингловчилари иштирокида “Аграр соҳа ислоҳотлари – менинг тақдиримда” мавзусида тадбир ташкил этилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одинахон Отахонованинг мавзу доирасидаги фикр-мулоҳазалари соҳанинг бўлажак мутахассислари билан ўртоқлашилди.

Очиқ осмон остида қишлоқ хўжалигига оид техникалар тўла чорвачилик майдонида бўлиб ўтган очиқ мулоқот мавзу доирасидаги қизиқишларга қанот бергани рост. Депутат томонидан ёшларга чорвачилик йўналиши, унинг ривожи, наслли чорвалар парвариши хусусида батафсил тушунчалар берилди. Шунингдек, йўналиш тараққиёти бўйича қабул қилинган қонун ва қонуности ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар иштирокчиларда янада қизиқиш уйғотди.

-Ёшлар келажагимиз, уларнинг интилишларига мотивация беришимиз керак, - дейди депутат Одинахон Отахонова. – Бугунги тадбир аграр соҳа эрталари учун тажриба мактаби бўлганига ишонаман. Чунки талабаларнинг қизғин савол-жавоблари, ўзларини қизиқтирган масалалардаги мулоҳазалари айни ҳақиқатга келишимга туртки бўлди.

Депутат ва талабалар учрашуви самимий суҳбатга айланди.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбот хизмати

  • Кўрилди
    300
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+