“Инсон – жамият – давлат” фаолиятимиз дастуриламалига айланиши зарур!

26.11.2021, 19:42

“Инсон – жамият – давлат” фаолиятимиз дастуриламалига айланиши зарур!

Навоий давлат педагогика институти тасарруфидаги академик лицейда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг депутатлари, O'zLiDeP вакиллари ва  фаоллари ҳамда ўқитувчи мураббийлар иштирокида  “Инсон – жамият – давлат” фаолиятимиз дастуриламалига айланиши зарур!” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Инсон ҳақ-ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари энг олий қадрият экани ва бу O'zLiDePнинг ҳудудлардаги фаоллари томонидан аҳоли ўртасида ўтказилаётган ҳар қандай партиявий тарғибот ҳамда сайёр қабулларда энг асосий масала сифатида эътиборда туриши дастлабки маърузада таъкидлаб ўтилди.

Маълумки, мамлакат раҳбари Ш.Мирзиёев айтганидек, кўп йиллар давомида амал қилиб келинган “Давлат – жамият – инсон» тамойили тамоман ўзгариб, аввало, инсон, ундан  кейингина жамият ва давлат манфаати барча ҳаракатларнинг негизига айлантирилди. Айни вақтда “Давлат – инсонлар учун” деган халқчил ғоя изчиллик билан қарор топиб бораётгани шахс ва жамият ўртасидаги ўзаро алоқалар орқали ўз тасдиғини топиб бормоқда.

Учрашувда сўз олган Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати И.Шодиевнинг бугунги кунда айни жамиятда партияларнинг сиёсий фаоллиги, фуқаролик жамияти институтлари, ОАВнинг роли  ва аҳамиятини оширишга қаратилган устувор вазифалар хусусида фикр билдириб, бу ишлар тизимли давом этаётганлиги, қолаверса айнан шу орқали ҳам инсоннинг қадр-қиммати ва ҳақ-ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш ислоҳотларимиз моҳиятини ташкил қилаётганини айтди.

Шунингдек, партия фаоли Н.Саидова ҳам ўз сўзида давлатимиз томонидан юритилаётган ислоҳотларнинг туб мазмуни инсоннинг бугунги кунидан рози бўлиб яшашини таъминлашга қаратилгани, шу жумладан, ёшлар, хотин-қизлар, кекса нуронийлар ва аҳолинининг ёрдамга муҳтож бошқа қатламларининг фаровон ҳаёт кечиришлари учун ҳам давлат дастурларига алоҳида қўшимчалар киритилгани ҳақида сўзлади.

Тадбир кўтаринки кайфиятда давом этиб, иштирокчилар томонидан берилган мавзуга алоқадор саволлар депутатлар ва партия вакиллари томонидан қаноатлантирилди.

Янги Ўзбекистонда инсон қадрини юксалтиришга оид тадбирнинг ниҳоясида партияга янгидан аъзоликка қабул қилинган академик лицейнинг  бир қатор устоз-мураббийларига партияга аъзолик гувоҳномалари ва эсдалик совғалари тақдим этилди.     

Беҳзод Қўчқоров,

O'zLiDeP Навоий вилоят кенгаши

бўлими мудири

  • Кўрилди
    622
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+