Хотин-қизларнинг муаммо ва таклифлари тингланди

26.11.2021, 19:43

Хотин-қизларнинг муаммо ва таклифлари тингланди

O'zLiDeP Зарафшон шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан 2-ДМТТ да “Фаровон оила” лойиҳа доирасида давра суҳбати ташкил этилди.

“Аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаолликларини ва уларнинг жамиятдаги мақомини ошириш-давр талаби!” мавзусида ўтказилган давра суҳбати давомида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар  кафолатлари тўғрисида тушунчалар берилди.

-Бизнинг давримиз юксалиш эшикларини аёлларимиз учун янада кенгроқ очди. Энди аёл ўзини ҳимояга муҳтож қатлам сифатида эмас, илм ва тафаккури, меҳнат ва шижоати ортидан юқори мавқега эга шахс сифатида кўриши керак. Бунинг учун эса хотин-қизларимиз чуқур билимга эга бўлиб, ўз ҳақ-ҳуқуқлари ва  имкониятлари ҳақида англамоқлари зарур, - деди давра суҳбатининг асосий ташкилотчиси, “Аёллар қаноти” фаоли Л.Нарзуллаева.

Самимий ўтган давра суҳбати 5 нафар аёлнинг партия аъзолигига рағбати билан якунланиб, уларга ЎзЛиДеП Зарафшон шаҳар Кенгаши ходимлари томонидан партия атрибутларидан ташкил топган тарғибот воситалари тақдим этилди.

Муҳайё Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    658
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+