Депутатлар ва янги иш бошлаётган ҳоким ёрдамчилари ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди

26.11.2021, 19:48

 Депутатлар ва янги иш бошлаётган ҳоким ёрдамчилари ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди

“OʻzLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сессиясида депутатлар ва янги иш бошлаётган ҳоким ёрдамчилари ўртасида ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.

Пресс-клубда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Маҳаллий Кенгашлар депутатлари, вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда ҳоким ёрдамчиси лавозимига тавсия этилган вакиллар иштирок этди.

Жорий йил 9 сентябрь куни бўлиб ўтган OʻzLiDePнинг X Съездида делегатлар эътиборига ҳавола қилинган номзоднинг сайловолди дастурида ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилиб, уларнинг фаолиятининг асосий мезони иш ўринлари яратиш ва камбағалликни қисқартириш бўлиши кўзда тутилган эди.

Ҳудудларда ўтказилган сайловолди учрашувларда жамоатчилик томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида ҳам бу ғоя мустаҳкамланди.

Жорий йил 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида “Аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш” масалалари бўйича бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳар бир маҳаллада жорий этилиши кўзда тутилган “Ҳоким ёрдамчиси” ловозимининг мазмун-моҳияти ҳамда фаолият самарадорлиги меъзонлари белгилаб берилди.

Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш маҳаллалардаги муаммоларни комплекс ўрганиш, уларни ҳал этиш юзасидан таъсирчан чоралар кўриш орқали аҳолини рози қилиш мақсадида OʻzLiDePнинг Маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари билан ҳамкорлик қилиш ташаббуси билдирилди.

Депутатлар томонидан ўтган икки йил давомида маҳаллаларда аҳоли билан ўтказилган учрашувлар, аниқланган муаммолар, уларни ҳал этиш юзасидан таклифлар портфели шакллантирилган. Маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этиш юзасидан бир қанча амалий ишлар бошланган.

Ҳоким ёрдамчилари билан депутатлар ҳамкорлигини мустаҳкамланиши маҳаллаларда фаровон хаётнинг тез суръатлар билан таъминланиши имконини яратади.

Шу сабабли, OʻzLiDeP PRESS KLUBIда ушбу масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, келгусида бажаралиши лозим бўлган ишлар келишиб олинди.

  • Кўрилди
    435
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+