Ёшлар сиёсати янги босқичда

26.11.2021, 19:51

Ёшлар сиёсати янги босқичда

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида Жамият бошқарувининг таянч бўғини бўлган, ислоҳотлар самараси бевосита акс этадиган маҳалла тизимини ҳокимликлар билан боғлаш мақсадида ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилиши, шу билан бирга, маҳаллаларда ёшлар масалалари билан мунтазам шуғулланадиган Ёшлар ишлари агентлигининг вакили ҳам бўлиши ҳақида қатиъий топшириқ берилган эди.

Ушбу вазифалар ижроси юзасидан Самарқанд вилояти бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди. Мазкур ишчи гуруҳга Олий Мажлиқ Қонунчилик Палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси Абдулло Асланов бошчилик қилди.

- Самарқанд вилояти бўйича 1117 маҳалла фуқоралари йиғинлари  мавжуд бўлиб, суҳбатгача бўлган даврда 18 дан 35 ёшгача бўлган 4578 нафар ёшлар  Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишди ва вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишди. Жорий йилда Ёшлар билан ўтказилган форумлар, сайловоди учрашувларда ёшлар сиёсати бўйича устувор йўналишлар ва жуда катта марраларни белгиладик, “Янги Ўзбекистон” бунёдкорлари, албатта ёшлар ҳисобланади. Уларнинг бу ишларга интилиши, кўзлардаги ишонч барчамизни янада шижоат билан ишлашга ундайди, - дейди Олий Мажлиқ Қонунчилик Палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси Абдулло Асланов.

Ёшлар сиёсати энг муҳим масалалардан бири эканлигини инобатга олиб, ушбу ёшлар Президент вакили бўлади. Уларнинг асосий вазифалари “ёшлар дафтари” ва ёшлар дастурларини шакиллантириш ва уларнинг ижросини таъминлаш, маҳаллардаги ҳар бир ёшлар билан манзилли ишлаб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ёшларнинг касбий кўникмаларини шакиллантириш ва бандлигини таъминлашдир.

  Соҳиб Абдираҳмонов,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    623
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+