Қўшма корхонанинг 100 нафар ишчи-ходимлари партияга аъзо бўлди
26.11.2021, 19:55

O’zLiDeP Бешариқ туман Кенгаши томонидан Бешариқ туманидаги “FARG'ONA YASIN QURILISH MOLLARI” кўшма корхонасида тарғибот тадбири ўтказилди. Ҳозирда мазкур корхонада 450 нафар ёшлар ва хотин-қизлар фаолият юритади.
2017–2021 йилларда мамлакатни ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилиниб, унинг доирасида 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд Президент фармон ва қарорлари қабул қилингани ислоҳотларнинг амалга оширилишида дастуриламал бўлганлиги айтиб ўтилди. Бунда, айниқса, тадбиркорликни янада ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, ишсиз фуқароларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор берилгани қайд этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар партия вакиллари томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва адолатга асосланган, одамлар манфаатига хизмат қиладиган халқпарвар қарорлар қабул қилиш тизими шакллантирилгани, кўп йиллар давомида амал қилиб келинаётган “давлат – жамият – инсон” тамойили асосида иш олиб борилган бўлса, эндиликда мамлакатимизда аввало, инсон, кейин эса, жамият ва давлат манфаати барча ҳаракатларимизнинг негизига қўйилганини таъкидлашди.
Тадбир якунида тадбиркорлик субъектида бошланғич партия ташкилоти очилди ва 100 нафар ишчилар партия аъзолигига қабул қилинди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Карманалик 103 ёшли онахон партия аъзоси бўлди
11.05.2022, 15:20
-
Тиббиёт ходимларининг 12 нафари партия сафига қўшилди
07.05.2022, 14:46
-
Пойтахтда иш бошлаган “Rezalit Kolor” МЧЖнинг 24 нафар ходимлари партия сафига қўшилди
29.04.2022, 15:35
-
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қошидаги БПТ фаолияти сарҳисоб қилинди
27.04.2022, 16:16
-
Қизилтепада фаолият бошлаган уй боғчада БПТ ташкил қилинди
25.04.2022, 15:18
Фикрингизни қолдиринг