Хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқлари тўлиқ ҳимояланган

26.11.2021, 19:57

Хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқлари тўлиқ ҳимояланган

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан "Оила - муқаддас маскан " шиор остида Урганч шаҳридаги 17 Шодлик маҳалла фуқаролари билан учрашув ўтказилди. Тадбирда партиянинг масъул ходими Шаҳноза Яқубова ва Урганч шаҳар кенгаши депутати Дилором Атаева маҳалла фуқаролари билан очиқ суҳбат олиб борди.

Жамиятимизда аёлнинг ўрни, унинг мавқеи ошиб бораётган бир даврда айрим кўнгилсиз ҳолатларнинг ҳам юз бераётгани кўнгилни хижил қилади. Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва маиший зўровонликни олдини олиш  ва аёлларга ҳимоя ордени берилиши аёлларнинг ҳуқуқлари давлат томонидан ҳимоя қилинишига исбот бўла олди. Ҳозирги кунда аёлларимиз ўз хақ-хуқуқларини билган холда жамиятимизда ўз ўринларини топяпти,таълим билан бир қаторда тадбиркорлик ишларида ҳам кенг фаолият олиб бормоқда.

Президентимизнинг "Янги Ўзбекистон стратегияси" асарида ҳам аёлга этироф, хотин- қизларга эътибор хусусида алоҳида  эътибор қаратилгани таъкидлаб ўтилди. Онани, аёлни, хотин- қизларни қадрлаган мамлакат келажак авлодни қадрлаган бўлади. Зеро, комил оналар - баркамол авлоднинг яратувчиси, бунёдкоридир.

Учрашувда фуқаролардан турли масалаларда  мурожаатлар бўлди ва уларнинг ечими борасида партия депутати билан аниқ мақсадлар белгилаб олинди.

  • Кўрилди
    365
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+