Хоразмлик сафдошларимиз она табиатни асрашда фаол иштирок этмоқда

26.11.2021, 19:58

Хоразмлик сафдошларимиз она табиатни асрашда фаол  иштирок этмоқда

Айни кунларда юртимиз бўйлаб “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари кенг кўламда давом этмоқда. Бу ишларда кенг жамоатчилик вакиллари, корхона-ташкилот ходимлари, хуллас ёш-у қари  бирдек ўз ҳиссасини қўшмоқда.  Давлатимиз раҳбарининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг барча идора ва ташкилот, ижтимоий муассасалар қатори O’zLiDeP партияси томонидан ҳам қўллаб-қувватланиши халқимиз учун ибратга сазовор бўлмоқда.

-Мазкур ҳайрли ишда партия вилоят Кенгаши ҳамда туман, шаҳар Кенгашлари, депутатлар, партия фаоллари фаол иштирок этишмоқда. Ҳозирда сафдошларимиз билан биргаликда 500 туп мевали, 900 туп манзарали дарахт кўчатларини экиш ишларини амалга оширмоқдамиз, -дейди партия вилоят кенгаши аппарат раҳбари Шухрат Атажанов.

Президентимизнинг сайловолди дастурида ҳам хонадон, кўча, маҳалла, қишлоқ ва шаҳарларда йўл бўйлари ва дала четларига ҳар йили камида 200 миллион туп дарахтлар экиш, ҳудудларимиз иқлимига мос кўчатларни етиштириш, суғориш ҳамда парвариш қилиш тизими асосида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга ошириш кўзда тутилган эди. Шунингдек, келгуси 5 йилликда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида “Янги Ўзбекистон боғи” намунаси асосида камида 50 гектар майдонда “яшил боғлар” барпо этилиши, шаҳарлар ва туман марказларида ҳар 50–100 минг аҳоли учун “яшил жамоат парклари” ташкил этилиши, дарахтларни ноқонуний кесишга муддатсиз мораторий жорий қилиниб, парклар ва “яшил зоналар” ҳудудини бошқа мақсадлар учун ишлатиш қатъиян тақиқланиши каби қатор устивор вазифаларни амалга ошириш белгиланган.

Давлатимиз раҳбарининг 2 ноябрдаги видеоселлектор йиғилишида илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Хоразм қилоятининг 13 та туман, шаҳар аҳолиси, турли корхона, ташкилотлар вакиллари фаол иштирок этмоқда.  Лойиҳа  доирасида вилоятда 14 миллион туп дарахт экиш режалаштирилган.

Насиба Ваисова,

Партия Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    693
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+