Ички ва зиёрат туризмини ривожлантиришга муносиб хисса қўшайлик!

28.11.2021, 11:56

Ички ва зиёрат туризмини ривожлантиришга муносиб хисса қўшайлик!

Юртимизда кекса авлод вакиллари бўлган нуроний ва қариялар доим эъзозланган. Сўнгги беш йилда кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими янада такомиллаштирилди.

Ўтаётган ноябрь ойи эса мамлакатимиз нуронийлари ҳаётида янада аҳамиятли бўлди, десак асло муболаға бўлмайди. Негаки, мазкур “Кексалар учун туризм ойлиги”да янгиланаётган Ўзбекистонда эл-юрт ардоғидаги нуронийларимиз ички туристик саёҳатларга чиқиш, азиз авлиёлар мақбараларини зиёрат қилиб, мамлакат осойишталиги, тараққиёти учун дуога қўл очиш бахтига муяссар бўлишди.

Мана шундай тадбирлардан бири халқ депутатлари Пискент туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутати, саховатпеша тадбиркор Ботир Нуриддинов ташаббуси ва ҳомийлигида ўтказилди.

Туманнинг “Мингтепа” МФЙ да яшовчи кекса авлод вакилларини “Зангиота” зиёратгоҳига саёҳат қилдириш, қолаверса, мамлакатимизда ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш мақсадида ташкиллаштирилган хайрли тадбир депутатимиз бош-қошлигида ўтди.

“Зангиота” зиёратгоҳига ташриф буюрган тадбир иштирокчилари бу ерда ислом оламида машҳур қадамжонинг диққатга сазовор жойлари, қизиқарли тарихи билан яқиндан танишишди.

Юртимизда рўй бераётган ўзгаришлар, бунёдкорликлар учун шукроналик келтиришиб, тинчлик ва осойишталик барқарор бўлишини тилаб дуо қилишди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    303
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+