Янги қуйи бўғин иш бошлади

28.11.2021, 11:58

Янги қуйи бўғин иш бошлади

Шароф Рашидов тумандаги “Қаҳрамон” маҳалла фуқаролар ҳудудида жойлашган Акмал  Ахмедов раҳбарлигидаги “EURO ASIA” Автосалонида янги Бошланғич партия ташкилоти ташкил этилди.

Автомашиналар савдоси билан шуғулланадиган мазкур корхонада айни пайтда 10 нафар ходим фаолият олиб боради. Улар ўн хил турдаги машиналарни аҳолига етказиб беришмоқда. Шу билан биргаликда автосалон ходимлари  эҳтиёт қисмларни етказиб бериш, таъмирлаш орқали ўз фаолият турларини кенгайтириш ва шу орқали янги иш ўринлари яратишни мақсад қилиб қўйишган.

- Бугун O’zLiDePнинг мавқеи ва обрўси эл орасида жуда баланд, - дейди  янги бошланғич партия ташкилотининг раиси, тадбиркор Неъматжон Қосимов. – Биз ҳам ҳамкасбларимиз билан Янги Ўзбекистонни бунёд этишда фаол иштирок этишни, тадбиркорликни ривожлантиришда, мавжуд муаммоларни ҳал этишда депутатларимизга яқиндан кўмакдош бўлишни мақсад қилганмиз.

Янги партия ташкилоти ўз фалиятини бошлаши муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда, янги маслакдошларимизга аъзолик гувоҳномлари тантанали равишда топширилди.

 Ойбек УМРЗОҚОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши БПТлар билан

ишлаш гуруҳи раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    224
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+