Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда - оилавий тадбиркорлик ривожланади

28.11.2021, 12:00

Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда - оилавий тадбиркорлик ривожланади

Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан сўнгги 5 йилда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва соҳага бозор механизмларини жорий этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Президентимиз томонидан 2021 йил 23 ноябрь куни имзоланган “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори аҳолининг даромад топишга қаратилган тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш, аҳолига аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш ва қишлоқ хўжалигини диверсификациялаш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилди.

Қарорга мувофиқ, паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган 200 минг гектар ер майдонини босқичма-босқич захирага қайтариш ва ушбу ер майдонларини 0,1–1 гектар ўлчамларда очиқ электрон танлов ўтказиш орқали деҳқон хўжаликлари ташкил этган ҳолда сабзавотчилик, полиз, дуккакли ва мойли экинлар етиштириш учун фуқароларга 10 йилга ижарага бериш белгиланди.

Бунда, ижарага бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва келишиш ишлари “E-IJARA” ахборот тизими, очиқ электрон танлов ўтказиш “E-AUKSION” орқали амалга оширилади.

Яна бир жиҳати, ушбу танловлар ўтказилишида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда яхши натижаларга эришган, ушбу соҳада таянч мутахассисликка эга бўлган фуқаролар, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга алоҳида устуворлик берилади.

Ушбу кредитлар кичик интенсив боғдорчилик ва узумчилик учун 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилдан кўп бўлмаган муддатга, полиз, дуккакли, мойли экинлар ва сабзавотчиликка 6 ойгача имтиёзли давр билан 2 йилгача муддатга, шунингдек, ҳоким ёрдамчиларининг ёзма тавсиясига асосан ажратилиши қайд этилган.

Унга кўра, кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, полиз, дуккакли ва мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчилик йўналишлари, шунингдек, очиқ электрон танловда иштирок этиш бўйича малакали тренер-консультантларни тайёрлаб, улар ёрдамида деҳқон хўжаликлари учун қисқа муддатли интенсив ўқув курсларини ташкил этиш ишчи гуруҳнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Бир сўз билан айтганда, ушбу қарорнинг қабул қилиниши ишсизликнинг олдини олиш, мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда айни муддао бўлди.

Ҳалимжон Раҳмонов,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

аппарат раҳбари в.б.

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    356
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+