Депутатлар қадамма-қадам юриб маҳаллалардаги муаммоларни ўрганмоқда

28.11.2021, 12:02

Депутатлар қадамма-қадам юриб маҳаллалардаги муаммоларни ўрганмоқда

Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати Н.Рустамова, Қизилтепа туман Кенгаши депутати Н.Холиқов O'zLiDeP Қизилтепа туман бўлими ходимлари билан биргаликда Тошработ ҳудудидаги Ўртақўрғон маҳалласи аҳолисини қийнаётган муаммолар бўйича сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда маҳалла фаоллари ва масьул ташкилотларнинг раҳбар ходимлари иштирок этди.

Қизғин мунозаралар билан ўтган аҳоли ва депутатлар учрашувида бир қанча муаммолар ўртага ташланди. Жумладан, шу маҳалладаги Якка тут қабристони йўлларига  асфалть ётқизиш ва 280 метр майдонни  қамраб олган бу қабристонни девор билан ўраш, 2 та кўчанинг ток кучайтиргич ва сим ёғочларини янгилаш ҳамда 1 км масофадан ичимлик суви тортиб келиш каби  масалалар маҳалла аҳли ва депутатлар ўртасида муҳокама этилиб,  муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Ўртақўрғон аҳлини ташвишга солаётган муаммолар учрашувдан чўнг жойига бориб ҳам ўрганилди.

Депутатлар Н.Рустамова, Н.Холиқовлар қадамма-қадам юриб, бир йўла муаммоли хонадонларга ҳам бирма-бир кириб чиқишди.

Бир йўла хонадонларда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ҳам тарғибот қилиниб, намуна сифатида депутатлар ўзлари бош-қош бўлишиб, томорқаларга ниҳол ўтказиш ишлари ҳам  амалга оширилди.

Шунингдек, маҳалладаги боқувчисини йўқотган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёл М. Тоҳирова хонадонига икки депутат томонидан телевизор ва озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси ҳадя қилиниб, кун давомида олиб борилган халқчил ишлар эзгу хотима топди.

Муҳайё Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    279
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+